Муслима Ёдгорова

Муаллиф ҳақида

Муслима Ёдгорова 1956 йил Бухоро вилояти Пешку туманида туғилган. М. Ёдгорова Бухоро Давлат педагогика институти (ҳозирги БухДУ) ни 1978 йилда битирган.
У даставвал мактабда ўқитувчи, кейинчалик туман халқ таълими бўлимида мактабгача таълим бўйича методист, туман Ижроия қўмитаси раис ўринбосари, Пешку қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида ўкув ишлари бўйича директор ўринбосари вазифаларида ишлаган.

М. Ёдгорова талабалик даврида олий таълим муассасасида ташкил этилган «Ёш ижодкорлар» тўгарагига қатнашиб, таниқли журналист Жаҳонгир Исмоилов устозлигида шеърлар машқ қилган. Олийгоҳда таълим олиш жараёнида Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида бўлиб ўтган талабаларнинг республика миқёсидаги Илмий-амалий конференциясида ўз маърузаси билан иштирок этган, шунингдек, 1976 йилда Бухоро Давлат педагогика институтига бағишлаб республика телевидениясида эфирга узатилган «Талабалик олтин даврим» кўрастувида аълочи талабалар сафида иштирок этишга муяссар бўлган.
Ўзи фаолият юритган таълим муассасасида таълим-тарбия жараёнини ташкил этишдаги вазифа ва муаммолар юзасидан ўқитувчилар учун кўплаб ўзига хос семинар-тренинглар ташкил қилган.

М. Ёдгорова меҳнат фаолияти даврида Бухоро вилоят ҳокимлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар талими бошқармасининг тавсиясига биноан Ўзбекистонда ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш лойиҳаси Осиё тараққиёти банки кредити асосида 2002 йилда Тошкент шаҳрида ўтказилган “Масофавий таълим буйича ҳудудий мувофиқлаштирувчилар учун мўлжалланган ўқув семинар” ида иштирок этган. Шунингдек, у мазкур йилда Бухоро вилояти Масофавий таълим ресурс Маркази ижодкор ўқитувчилар гуруҳи таркибида “Физика курсидан ўқув материаллар мажмуаси” ни яратишда бевосита иштирок этган.

Муслима Ёдгорова таълим сифатини оширишга қаратилган инновацион педагогик технологиялар асосида физика фанидан “Идеал газ ҳолати тенгламасининг хусусий ҳоллари” мавзусида тайёрлаган ноанъанавий спектакл дарси услубияти вилоят миқёсида оммалаштирилиб, қўлланма сифатида 2001 йилда чоп этилган. 2006 йилда Бухоро давлат университети профессори С.Қаҳҳоров ҳаммуаллифлигида “Физикадан модулли дарс” номли илмий–услубий қўлланмаси босмадан чиқди. “Маърифат” газетасининг 2007 йил 10 сонида “Йўлингни мунаввар эт” номли мақоласи эълон қилинган. “Бухоро давлат университети илмий ахбороти” журналининг 2006 йил 4 – сонида “Касб-ҳунар коллежларида «Суюқлик ва газларнинг бир-бирига ўзаро айланиши» мавзусини модулли тизим асосида ўқитиш услубиёти” бўйича илмий-услубий мақоласи чоп этилди.

Самарқанднинг 2750 йиллигига бағишланган “Ўзбекистон фани ва технологияларида инновация: муаммолар, ечимлар ва истиқболи” мавзусидаги 2007 йилда бўлиб ўтган Республика илмий–амалий конференциясида устози О.Қувондиқов раҳбарлигида “Физикани ўқитишда замонавий педагогик технологияларни қўллашнинг самарадорлиги” мавзусидаги маъруза билан иштирок этди. 2007 йилда “Бухоронома” газетасида М.Ёдгорова ҳақида “Муаллим ҳам ижодкор” номли мақола чоп этилган. У ўз шеърлари ва мақолалари билан вилоят ҳамда туман газеталарида мунтазам равишда чиқиб туради. Муслима Ёдгорова 2019-2022 йилларда “Пешку овози” туман газетаси таҳририятида муҳбир вазифасида фаолият юритган.

Изланувчан ижодкор интернет глобал тармоғида ўзининг шахсий Web сайти hamroz.uz да 2014 йилдан буён шеър, эссе, қатра ва мақолаларини нашр этиб келяпти, ушбу сайт 2021 йилда ziyo.net таълим порталидаги «Санъат ва маданият» бўлимида жойлаштирилган.
2019 йилда унинг «Нурли туйғулар» номли китоби “Бухоро” нашриётида 300 нусхада чоп этилди. 2021 йилда “Яшил қалам жилолари” номли, 2023 йилда“Дарё шивири” номли китоблари “Дурдона” нашриётида 100 нусхадан чоп этилди.

Электрон почта: muslima@hamroz.uz
Телеграм: @muslimayodgorova

5 4 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

2 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
Nodirbek Xojimatov
4 лет назад

Assalomu aleykum Muslima opa.Doimiy ravishda sherlaringizni o’qiyman.Ijodingizga havas qilaman.

2
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x