-
Баъзан, аввал…
Баъзан, аввал либосингга боқурлар, Гўё, маъно-мағизингни чақурлар, Адаштирар суратинг. Сўнгра эса кўзларингга боқурлар, Ўзлари гар бўлмасалар сўқирлар, Сезгайдирлар журъатинг. Сўзларингни дор ипига тақурлар, Саралаб сўнг, сукутларда ёқурлар, Бекоргина – кудратинг. Навбат етса қалбингга…