• Шеър

    Кўнгил

    Сабо эсганида саболангайми кўнгил? Наво таралганда наволангайми кўнгил? Гуллар бўй таратганда ифорлангайми кўнгил? Меҳрли ришталардин оҳорлангайми кўнгил? Булбул ноласи ичкаридадир, Нурлар толаси ичкаридадир. Мудом яхшиликка ошнолик этгайми кўнгил? Муроду мақсадга инжиб етгайми кўнгил?…