-
Сўз (мансуралар)
Чексиз ложувард фазода беқиёс фикрат садоси қанот қоқиб учмоқда. Фикрлар унсиз учса, сўзлар шивирлай бошлагай, уларнинг ранг-баранг рамзларда, минг хил тусда товланишини томоша қиламан. Айримлари эркин парвозга шайланиб, кўкларга учади, баъзилари ерга қулайди…