-
Бўстонлиқ илҳомлари
Мен бир ниҳолман, томирлар отдим, Яшил хаёлни симириб ичиб. Садбарг ёпиниб соямга ботдим, Илдиз гуллади, оромдан кечиб. Кўкка бўй чўзмоқ истасам алҳол, Тошлар томирим тилади эссиз. Қушлар чуғурлаб қўнади беҳол, Шамол сирғалиб ўтади…