-
Сўз экса қалам. (Шашқатор)
Наққошнинг кашфига маҳлиё бу дил, Соғинса атрини сочади баҳор. Мангулик бахш этган дақиқа деб бил, Коинот қалбингга боққанда бедор. Чорраҳа йўлларда адашма бир дам, Изингда гулласин сўз эккан қалам. Муслима Ҳамроз 24.02.2025 йил