-
Яхши шеърдан яхшилик унгай
Шоир шеър ёзар экан қалби чароғон бўлганини, дунё гўзалликка тўлиб, кўнглида ранго-ранг нурлар жилва этаётганини ҳис этади. Ҳаёт симфонияси ўз кўнгил торидан таралаётганига гувоҳ бўлишни орзу қилади. Бутун олам шеърият уммонида тўлиб сузаётгандек…