-
Қиёси борми?
Чакангда райхоннинг ифори қолган, Бармоғингда ҳино ҳаваси борми? Қароғингда ишқнинг хумори қолган, Бошингда рўмолнинг сояси борми? Афсуски белбоғинг удумдан қолган, Ўтмиш йўлларингнинг риёси борми? Дўппининг қуббаси қадимдан қолган, Жаҳон аро кезсанг қиёси борми?…