Қиёси борми?
Чакангда райхоннинг ифори қолган,
Бармоғингда ҳино ҳаваси борми?
Қароғингда ишқнинг
хумори қолган,
Бошингда рўмолнинг сояси борми?
Афсуски белбоғинг
удумдан қолган,
Ўтмиш йўлларингнинг
риёси борми?
Дўппининг қуббаси қадимдан қолган,
Жаҳон аро кезсанг
қиёси борми?
Камзулинг адрасин қилганда кўз-кўз,
Ранго-ранг товланган
оҳори борми?
Хонатлас кўйлагинг нақши бўтакўз,
Миллийлик қадрининг
изҳори борми?
Муслима ҲАМРОЗ
11.02.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


