Аччиқ ялпиз
Ариқ лабидаги аччиқ ялпизлар, Сув ичар тўйиниб томири ширин. Қайғумга ўхшаган томчини излар, Мен тўкиб соламан хаёлда борин. Кўнглимга индамай боқар наргислар, Барглар шивирламас, яширар сирин. Шудрингда акс этар неча денгизлар, Ғаройиб ялпизлар…
