
Аччиқ ялпиз
Ариқ лабидаги аччиқ ялпизлар,
Сув ичар тўйиниб томири ширин.
Қайғумга ўхшаган томчини излар,
Мен тўкиб соламан хаёлда борин.
Кўнглимга индамай боқар наргислар,
Барглар шивирламас, яширар сирин.
Шудрингда акс этар неча
денгизлар,
Ғаройиб ялпизлар танир ҳар бирин.
Кўклам тебранади хушифор сочиб,
Гўзаллик соғинчи дилинг қийнайди.
Гулбоғга чиқа қол,
кўнглингни очиб,
Сайр этсанг кенг олам
сени сийлайди.
Изоҳ: “наргис” – (форс-тожик) мафтункор кўзлар.
Муслима ҲАМРОЗ
07.10.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


