Қатралар

Бармоқлар гулласа

Тупроқдан янги чечак мисол униб чиқар экансан, ўсиб бўй чўзиш иштиёқи томирингда оқа бошлайди. Сочларингни исёнкор шамоллар тинимсиз тортқилай бошлаганда, барг ёзаётганлигингни ҳис қиласан. Кўм-кўк япроқларинг шивирлай бошлайди, беихтиёр қулоқ тутасан. Латоиф сўзлар қалбингга оқиб тўлғанади, юлдузли осмондек жимирлаб сирлар маконига сени чорлайди. Бармоқларинг гуллаётганини кўриб руҳланасан, нигоҳингдан ранго-ранг гуллар сочилади. Кўнглинг сойида қадим-қадим қиш қаҳратонида совуқ қотган музлар эриб, мусаффолик шилдираб оқаётганига гувоҳ бўласан. Ҳаёт-дарё, унда вақтга айланиб оқасан, оқаверасан. Бепоён кўнглинг уммонида дунё чайқалиб сузади, гўё. Сенинг гўзаллик тасвирига тўйинган оламинг ўзингга ғаройиб туҳфалар ҳадя этаверади. Ва, англайсан-ки, барча неъматлар сарчашмаси Яратганнинг ибтидо ва интиҳосидир.
Муслима Ҳамроз
30.11.2024 йил

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x