
Хулоса
Мен покдомон, кўнглим оқ-оппоқ деган кишининг, кўзларига синчков боқиб қалбини сина, ҳалимдек юмшоқмикан? Товушини тинглаб, дил ноласини эшит, шодмон наволарга ошномикан? Кўнглида шовқин ғалаёндами ёки сукут осойишта ҳукм сургайми?! Чеҳрасига кўзгу тутгин, сийратида мақтовга арзигулик оппоқ бир маъво кўрингайми?! Мезон палласи оқу қорани тафовут этмоқ ўлчовидир. Баҳо бермоққа шошилма зинҳор. Хулоса мавриди ўзи келади!
Муслима Ҳамроз
11.08.2025 йил

Подписаться
0 комментариев
Старые