
Марварид сўз
Шеърият чашмасидан инжа сўзлар қалқиб келади, марвариддек дона-дона томчиларга эврилиб. Интиқ қалб ирмоғига тошқин туйғу бўлиб томади.
Мунаввар сўз шуъласи мусаффо тўлқинларга қоришиб оқаверсин.
Муслима Ҳамроз
02.03.2025 йил
Сўз баҳри-
Ўй-хаёлларимда сочилган ҳислар учқунининг чексиз уммони;
Сўз меҳри-
Кўнглимни порлатгувчи сирли шуълалар;
Сўз сеҳри-
Қалбим торини чалгувчи нур толалари.
Сўз саси-
Руҳимни уйғотгувчи ҳафиф садодир;
️Сўз васли-
Дилни ишқ дардига тўлдирган лаҳза;
Сўз асли-
Илҳом парисининг ҳарир сиймоси.
Муслима Ҳамроз
18.05.2024 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые