Қатралар

Яшил тўлқин

  • Вақт ҳар биримизни ўзининг қайиғида белгиланган муддатда ўз соҳилимизга етказиб қўяди;
  • Тоғларнинг томири тупроқ остига чуқур ботганлиги учун ҳам чўққилари шамолга бардошлидир;
  • Осмонни соғинишганми денгиздан буғланган сув томчилари енгилгина юқорига интилишади, вазмин ёмғир томчилари эса ерни қўмсашганга ўхшайди;
  • Қуёш уйғонгач ҳар тонг уфқдан мўралайди, ҳайратланиб;
  • Туманга бурканган ҳаво чор-атрофни тунд пардага ўрайди;
  • Ёмғирдан сўнг муаллақ томчилар ўзига сингишган қуёш нурларининг ранглари жилосига суқланиб боқади;
  • Булутлар булутлар кўксига бошини қўйиб осмону ерни томоша қилишади;
  • Чашмадан чошиб чиққан сув жилғага етиб жилдираб оқади;
  • Нур сеҳрига шайдо кунгабоқар ҳар куни кўкка юзланиб офтобни кузатади;
  • Чаманзорда гуллар капалакларнинг учиб-қўнишини завқланиб томоша қилишади;
  • Шамол майсаларни майин тебратиб, уларни яшил тўлқинга айлантиради;
  • Кўзларимни бир дам юмиб, қалбим кўзгусидаги кўзларга разм солгим келади.

Муслима Ҳамроз
4.10.2022 йил

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x