Зора
Кўнгилнинг нозик чеккасидаги синиқлар жонга туташиб кетгайми. Оғриқлардан пайдо ёриқлар кўнгил туб-тубига синиқиб чўкади, ажаб. Кўнгил унсиз йиғлайди ва қудуқ каби тўлади ғамнинг жоласига. Баъзан тубсизлик дарди қийнайди ва булоқ кўз очиб, ошиб-тошади ҳадсиз-ҳудудсиз. Қарангки, кўнгил айвони ҳам томошаталаб. Қушсифат топинган армонлари кўп. Чекловларга тўқнашиб кетар экан, қанотидаги битмас жароҳат изларини яширмоқ истайди.
Синча ўйлар кўнгилга ботади, оғриниб. Ҳар кўнгилга само сиғарми, аммо фалак гардишида айлангувчи ҳар кўнгил тўлавермайди. Меҳрга тўймайди, бироқ муҳаббатга ташналик туйғусидан кўнгил гуллайди. Олам ичра бирбутунлик мулкига айланса, зора. Куз чироқларини ёқинг! Кўнгил хазонларга алданиб қолмасин, дея. У равон йўлга чиқиб, равшан манзилларга етмоқни истайди, эркка айланиб.
Муслима ҲАМРОЗ
17.09.2025 йил


