Меҳр нури
Олам нейтрал борлиқдир, плюс ва минуссиз. Сен унга ҳикмат кўзи билан боқсанг, унинг нақадар яхшилигини шунчалик севиб ҳис қиласанки, унинг гўзаллигига ошиқ бўласан.
Агар, унга салбий назар билан қарасанг, ёмонлик кўнглингни шу қадар қамраб оладики, руҳий тушкунлик қурбонига айланиш хавфига йўлиқишинг ва ҳаётдан безишинг ҳеч гап эмас.
Олам Тангри ўз муҳаббати қудратида бунёд этган ишқ ошёнидир. У меҳр нури ила нуравшон. Ёмонликдан паноҳ сўрагин, кўнглингга ғулу солмасин, дея. Қалбингга яхшилик уруғини экмоқликни истагил, токи, у шу нурдан қувват олиб ўссин ва эзгуликка интилсин!
Муслима ҲАМРОЗ
27.08.2025 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


