Шеър
Эман
Улкан эманнинг қучоғи мисли кенг ковак, Боқсам ҳайбатли танаси тилим ва ғовак. Япроқларда ёшлик шўх-шўх хаёллар сурар, Оғочида қуруқшаган кексалик мудрар. Туб-тубида илдиз отган ўтмишнинг акси, Шохларида ҳилпирайди келажак саси. Ҳар дам зимдан симиргайдир…
Халқ уммон
“Қучоқ очиб халқ ичига борайлик!” Абдулҳамид Чўлпон Халқ уммонида улкан қудрат шайланади, Имконлар топиб тўлиб-тошса эзгуликка. Бирлашганида ғолиб кучга айланади, Аждодлар донолиги даҳлдор мангуликка. Қучоқ очиб халқ ичига борайлик илдам, Азиз элни маърифатга…
Маъво сиёҳли мактуб
Ҳамнафас, ҳамоҳанг садо келсайди зора, Дил мактублар битяпти сиёҳи маъво. Битиклар нақшидан ожиз қалбимда яра, Унсиз сукут садоси бўлолмас даво. Йўллайверса номаларни изтироб ҳузур, Бедорлик шукуҳини симиргай тинмай. Гар безаса саҳифалар сатҳин баҳузур,…
Тасаввур вақти
Кеча кечиб кетди-ку ўтмишнинг қаърига, Биз билан ёнма-ён ўтар бугун баҳузур. Эртагини тўқиб эрта чорлар бағрига, Хушёр тортгил ҳар кунида топмоқ-чун ҳузур. Силсиласи мақомида кечгай ҳар фурсат, Гарчи кўз очиб юмгунча ёниқ қорачиқ. Ҳар исталган истиқболга бўлгайми…
Йўллар
Юрсак қайсар йўл ўзи чигал, Боролмайди манзили томон. Бор хатолар тизилар тугал, Гумонлар-чи эзади ёмон. Йўлимизни чимлар тўсганми, Ё адашган йўлларнинг ўзи. Йўл узра минг азоб ўсганми, Поёни йўқ югурик изи. Биз йўлдаги…