Маъво сиёҳли мактуб
Ҳамнафас, ҳамоҳанг садо келсайди зора,
Дил мактублар битяпти сиёҳи маъво.
Битиклар нақшидан ожиз қалбимда яра,
Унсиз сукут садоси бўлолмас даво.
Йўллайверса номаларни изтироб ҳузур,
Бедорлик шукуҳини симиргай тинмай.
Гар безаса саҳифалар сатҳин баҳузур,
Кабутардек учгайдир қафасга инмай.
Севинч қанотларин қоқиб ҳислар учгайдир,
Ҳаттот бўлолса уларга сеҳрсоз сўзлар.
Ишқ меҳри таралиб ошиқ дилни қучгайдир,
Хўб тиниқиб кўролса равшан ҳар кўзлар.
Наво истаб қалқийверса кўнгил ашъори,
Тўлиб-тошиб нурларнинг оташ сирига.
Гўзалликнинг сийратига мосми шиори,
Эзгу донин сепади мовий қирига.
Муслима Ёдгорова 1.06.2019 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые