Эман
Улкан эманнинг қучоғи мисли кенг ковак,
Боқсам ҳайбатли танаси тилим ва ғовак.
Япроқларда ёшлик шўх-шўх хаёллар сурар,
Оғочида қуруқшаган кексалик мудрар.
Туб-тубида илдиз отган ўтмишнинг акси,
Шохларида ҳилпирайди келажак саси.
Ҳар дам зимдан симиргайдир мавжудлик дардин,
Ажаб, нур эмиб туяди кўкламнинг қадрин.
Муслима Ёдгорова 23.04.2020 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые