Шеър
Сабо сўйлар
Сунбуллардан савол сўраган, Сабо сафти сўйлар сорланиб. Сени сўлим сойдан сўрасам, Суқланади соғинч сирланиб. Синагайми сўзлар суҳбатим, Селдек сеҳри сохир, ситамкор. Сайқаллайди сийлаб сийратим, Сайёд севгинг саркашу саркор. Сўлим сойга сунса сукунат, Сувга…
Тўртлик
Сен сабо сингари сархуш ўйнашни истайсан, Воҳким, мен булбулдек гирён куйлашни истайман. Сен қалбинг қутқусин такрор қийнашни истайсан, Мен кўнгил эркини ёниб сўйлашни истайман. Муслима Ҳамроз 28.04.2023 йил
ИНЪОМГА ТЎЛА
Сувсиз бир қудуққа тушиб қолгандек, Чорасиз боқасан осмон фалакка. Нажот йўқ, атайин дилга солгандек, Кўз тикдинг эришиб бўлмас тилакка. Овозинг бўғриқиб келар олисдан, Сўлғин бир япроқдек ерга тўкилар. Тилгувчи тушкунлик тиғи боисдан, Омонат…
Мувашшаҳ
Мунаввар манзилдан кўзласанг имкон, Армонинг ушалсин, иқболга инон. Ҳаловат топмоқ-чун изласанг макон, Мурувват этсинда файзиёб замон. Умидвор бағрингда порласин осмон, Дунёни қалбингда англагин омон. Муслима Ҳамроз 23.02.2023 йил
Қирғоқ сузолмас…
Тўлқинлар қирғоқни ювар дамо-дам, Соҳил чўмилади тойиб, ястаниб. Бағрини очади, денгиз бир қадам, Тебранар шошқалоқ тўлқин қистаниб. Шўх денгиз қирғоққа қўйиб бошини, Тин олса бўларми, ором топарми? Томчилар сачраса сийпаб рошини, Гирдобнинг оҳини…



