
Сабо сўйлар
Сунбуллардан савол
сўраган,
Сабо сафти сўйлар сорланиб.
Сени сўлим сойдан сўрасам,
Суқланади соғинч сирланиб.
Синагайми сўзлар суҳбатим,
Селдек сеҳри сохир,
ситамкор.
Сайқаллайди сийлаб
сийратим,
Сайёд севгинг саркашу
саркор.
Сўлим сойга сунса сукунат,
Сувга сирим сочдим синашта.
Сир сипқорган соҳил сакинат,
Сойда сузсин сайдинг саргашта.
Изоҳ: Сунбул-майда баргли, ҳалқа-ҳалқа гулли хушбўй гиёҳ;
Сафт-оҳанг, товуш.
Муслима Ҳамроз
28.04.2023 йил


Muxtar Polatov
Ассалому алайкум хайирли кун!
Офарин!
Эркин Воҳидов юрган сўқмоққа қадам қўйибсиз
Қадамингиз қутлуғ бўлсин!
Қаро қошинг қалам қошинг
Қийиқ қайрилма қошинг қиз
Қилиб қатлимга қасд
Қилич қотил қарошинг қиз…
Э. Воҳидов.
Ижодингиз бардавом бўлсин!
Facebookдан олинди.