
Қирғоқ сузолмас…
Тўлқинлар қирғоқни ювар дамо-дам,
Соҳил чўмилади тойиб, ястаниб.
Бағрини очади, денгиз бир қадам,
Тебранар шошқалоқ тўлқин қистаниб.
Шўх денгиз қирғоққа қўйиб бошини,
Тин олса бўларми, ором топарми?
Томчилар сачраса сийпаб рошини,
Гирдобнинг оҳини сочиб чопарми?
Уммони абадий чорлаб турса-да,
Сукутга тўйинган қирғоқ сузолмас.
Чағалайлар ила суҳбат қурса-да,
Тўлқинлар денгиздан илкин узолмас.
Муслима Ҳамроз
21.03.2023 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые