-
Боғ сайри
Боғ сайрига чиқсам сирлашмоқ учун, Куртаклар машқига кўчади хаёл. Кўкарган майса-ла бирлашмоқ учун, Тилайман, ғунчалар топмасин завол. Дилбоғнинг хазонрез озори нечун, Қалбимни ўртайди адоқсиз савол. Гулсўзлар оташин изҳори нечун, Туйғулар дардига келмасин малол.…