Шеър

Боғ сайри

Боғ сайрига чиқсам сирлашмоқ учун,
Куртаклар машқига кўчади хаёл.
Кўкарган майса-ла бирлашмоқ учун,
Тилайман, ғунчалар топмасин завол.

Дилбоғнинг хазонрез озори нечун,
Қалбимни ўртайди адоқсиз савол.
Гулсўзлар оташин изҳори нечун,
Туйғулар дардига келмасин малол.

Япроқлар шивирлар, тинглайди очун,
Яшиллик яшариб кўрсатар жамол.
Туйғулар титраса, тиғлайди очун,
Сўзларнинг ифорин туяман алҳол.

Сайри боғ аслида дилдаги ҳузун,
Гул-гул яшнаб кетар
гулбаҳор мисол.
Такаллум чашмида тилдаги ҳузун,
Манзара тўқийди кўкламий тимсол.

Муслима Ҳамроз
21.03.2025 йил

1 1 голос
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x