• Шеър

    Рақамлар

    Наҳотки, голограмма эрур коинот?! Мовий лазер нурида ҳаёт тасвири. Учқур шаштида чизгай тўлқинли қанот, Ажаб, дастур сатрида борми асрори. Рақамлар битигида ажиб мўъжизот, Яратиқ дунёсида борми иқрори. Кўзгусида намоён жами мавҳумот, Синоат тўлқинида…

  • Шеър

    Сўз экса қалам. (Шашқатор)

    Наққошнинг кашфига маҳлиё бу дил, Соғинса атрини сочади баҳор. Мангулик бахш этган дақиқа деб бил, Коинот қалбингга боққанда бедор. Чорраҳа йўлларда адашма бир дам, Изингда гулласин сўз эккан қалам. Муслима Ҳамроз 24.02.2025 йил

  • Шеър

    Гулпарча

    Осмону ер аро туташганда йўл, Булутнинг томчиси музлар беғубор. Пардек қор ёғганда учиб ўнгу сўл, Бойчечак баҳорин кутар интизор. Осмондан ёғмоқда парча-парча гул, Нақшлари бетимсол, оппоқ-оппоқ қор. Ўзгача суратда пайдо бўлар ул, Гулнишин…

  • Қатралар

    Суҳбат

    Мен суҳбатда ҳамрозлик истайман, сен эса ўз фикрингдан тонмоқликни истамайсан. Ва ниҳоят, тўсиқлардан ўтолмасдан суҳбат аро сарсон бўлгай дардчил туйғулар, сўзлар овора, фикрлар йўқликка соврилгай, афсус. Суҳбат унмади, сўзлар гулламади. Дардлашолмай беҳуда кечган…

  • Шеър

    Тафт

    Оқяпман, шамдайин эриб оқяпман, Зулумот муздайин, нурга тўймайди. Бағримда оташин шуъла ёқяпман, Липиллаб қўққисдан соя ўйнайди. Тўкилиб тугарми вақтнинг зарраси, Соврилган оловни сира суймайди. Битарми жизғанак кўнгил яраси, Чирмашиб толиққан пилик куймайди. Эрк…