• Қатралар

    Гул

    Алвон рангни симирган атиргул гулгун тебранади, сабо куйидан маст. Атиргул шарбатига қадаҳлар тўла, ифорига чўкиб кетмоқлик мумкин. Шарбат тотига меҳригиё томчиси қувват. Ғунчалар даста-даста бўлиб ирмоққа тўкилади, кўнгилга ошиққан туйғу сингари. Аммо, айрилиқ…