Истак
Мен ложувард ўрмоннинг мусаффо ҳавосидан тўйиниб симирсам, сен соя остида тундлашиб кенглик даъвосини истайсан. Муслима Ҳамроз 30.07.2025 йил
Еру Осмон
Чексиз ва абадият оламида мавҳумот пардасига бурканган дунё. Ерда ўлим шарпаси кезади, сен огоҳлик истайсан. Осмонда саодат сабоси эсади, масрурлик умидида кўкка боқасан. Тупроққа кўмилгай қуллик қиёфаси, фазоларга парвоз этгай эрк аталмиш руҳ.…

