
Гул
Алвон рангни симирган атиргул гулгун тебранади, сабо куйидан маст.
Атиргул шарбатига қадаҳлар тўла, ифорига чўкиб кетмоқлик мумкин. Шарбат тотига меҳригиё томчиси қувват. Ғунчалар даста-даста бўлиб ирмоққа тўкилади, кўнгилга ошиққан туйғу сингари. Аммо, айрилиқ ханжаридек санчилади унинг ҳар бир тикани. Гулёғи тўкилса гулкосасига тўлиб тошар маҳзун дилқалқоб. Япроқлардан тўкилади дард гулоблари ва янгилайди кўнгил ярасин. Ҳарчанд чекинмоққа уринма, оромбахш азоблар гулзорга етаклайди қўлингдан тутиб. Ахир, атрига мафтун кўнгиллар севиб ардоқлайди гулнинг чиройин.
Муслима Ҳамроз
24.06.2025 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые