-
Зора
Кўнгилнинг нозик чеккасидаги синиқлар жонга туташиб кетгайми. Оғриқлардан пайдо ёриқлар кўнгил туб-тубига синиқиб чўкади, ажаб. Кўнгил унсиз йиғлайди ва қудуқ каби тўлади ғамнинг жоласига. Баъзан тубсизлик дарди қийнайди ва булоқ кўз очиб, ошиб-тошади…