-
Шабада тортқилар кўнглим япроғин
Қаранг дарахтлар ҳам саёҳат қилар, Кўнглимиз бекати балки манзилгоҳ. Томирдан барггача томчи чопқиллар, Кўкариб кетади излаб сайилгоҳ, Кўкларга элтгайми ям-яшил йўллар. Ҳилпирар чинорлар, гужумлар қатор, Шамолни соғиниб шовуллар гоҳ-гоҳ. Дарахт шивирига соламан қулоқ,…
-
Данғиллаб…
Ғижирлар занжирга осиғлик тошлар, Соатнинг кафтгири қозон ковламас. Қушча уясидан қўрқмасдан чиқар, Каккулай бошлайди, бўйин товламас. Дақиқа ортидан соядек йўртиб, Чопқиллаб айланар найзали миллар. Деворга михланган, вақтни ўлчайди, Зарб билан данғиллаб, соат имиллар.…
-
Анор
Кўнглим ёқут дурдона анор ичинда, Қисимлайди ҳаволар, дилихун ҳамон. Ранги рўйи қипқизил фанор ичинда, Куйдиргайми қалови, қўймасми омон? Анор уфқни қонатган дунё ичинда, Қайта кўклар томирга бергайми имкон. Ажаб, дунё оловдир рўё ичинда,…
-
Куздайин…
Сенинг йиғинганинг кузга бир армон, Кетяпсан оламни қалбингга юклаб. Томонлар тортишса истагинг фармон, Боравер кўнгилда ғуборни поклаб. Йўл айро, шохланиб тургандек йўлак, Сездингми, куздайин туйғулар бўлак. Менинг тўкилганим сен учун ёлғон, Талатўп дунёинг…
-
Қайтолсанг…
Тун оқиб киряпти, кўнглинг тўлмайди, Соғинчга ўраниб бедор тентирар. Ранговор тушингда жило сўнмайди, Чақнаган хаёлдан садо келтирар. Тим қора ҳавони ютиб, симириб, Кўзгуга кўз солсанг ойдай ялтирар. Қувғинди қўрқувинг барҳам топгайми, Нурташна тун…