• Шеър

    Рўмолинг

    Рўмолинг учига тугилган сирлар, Кўнглинг сандиғида қулфланган жоду. Гуллар япроғини шабада синар, Сергак туйғуларинг мисоли оҳу. Сочинг ифоридан маст бўлса ёринг, Сочингни тутамлаб қучади рўмол. Қалбинг тубидаги яширин боринг, Ёқутдай товланиб кўрсатгай жамол.…