Рўмолинг
Рўмолинг учига тугилган сирлар,
Кўнглинг сандиғида қулфланган жоду.
Гуллар япроғини шабада синар,
Сергак туйғуларинг
мисоли оҳу.
Сочинг ифоридан маст бўлса ёринг,
Сочингни тутамлаб қучади рўмол.
Қалбинг тубидаги яширин боринг,
Ёқутдай товланиб кўрсатгай жамол.
Рўмолинг ҳилпирар, ҳисларинг ҳулкар,
Тутқич бермас еллар ортидан чорлар.
Ишқсевар кўнгилда ишқ ўзи гавҳар,
Шукуҳи жилваси
тонгдайин порлар.
- Муслима ҲАМРОЗ
31.08.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


