Поэзия
«Поэзия бу – овоз. Уни тинглай билиш керак. Худди мусиқани тинглагандек. У камонча ишга тушиши билан ғижжакка жон кирганидек, товуш пардалари ҳаракати билан жонланади. Кўз қоғоздаги босма ҳарфлар навосини тинглаши лозим.» Лео Ферре
Қатра
Сохир қалбли шоирларнинг шеърларини ўқисам, илҳом оҳанрабосидан қалбим лаззатланади, қўлга қалам олиб шеър ёзсам илҳомнинг ҳур парвозидан руҳим лаззат туяди. Муслима Ҳамроз 25.09.2022 йил
Қизларжон
Оҳ, қизларжон, сирли ҳилоллар! Ойчеҳралар гўзалсиз ойдай, Кундай ойдин, шафақдай сулув. Шивирлайсиз қиқирлаб сойдай, Кўнгилларга оқади ғулу, Тошиб кетманг дарёдай фақат. Оҳ,…
Ёнар пушти ёноғи
Тонгни уйғотади қишлоқ аёли, Бошга алвон рўмолин бойлаб. Осмон шифтига кўчар хаёли, Саҳар мардон чоғларни пойлаб. Тонгла уйғонади қишлоқ аёли, Тандир, ўчоққа қалайди олов. Куннинг таровати дилда аёнми, Ёнар пушти ёноғи лов-лов. Тонгда…
Яшил тўлқин
Вақт ҳар биримизни ўзининг қайиғида белгиланган муддатда ўз соҳилимизга етказиб қўяди; Тоғларнинг томири тупроқ остига чуқур ботганлиги учун ҳам чўққилари шамолга бардошлидир; Осмонни соғинишганми денгиздан буғланган сув томчилари енгилгина юқорига интилишади, вазмин ёмғир…


