Шеър

Ёнар пушти ёноғи

Тонгни уйғотади қишлоқ аёли,
Бошга алвон рўмолин бойлаб.
Осмон шифтига кўчар хаёли,
Саҳар мардон чоғларни пойлаб.

Тонгла уйғонади қишлоқ аёли,
Тандир, ўчоққа қалайди олов.
Куннинг таровати дилда аёнми,
Ёнар пушти ёноғи лов-лов.

Тонгда уйғонади қишлоқ аёли,
Қалбда вафо, садоқат тутиб.
Қўрғон-оиланинг мунис аёли,
Яшар турмуш ташвишин татиб.

Тонги уйғотади қишлоқ аёлин,
Чорлар уни ҳовлида гулзор.
Қутлаб фарзандларин шодмон айёмин,
Дуо тилаб этади изҳор.

Тонгга илтифотли қишлоқ аёли,
Дала, дашт баракот кони.
Ҳузур меҳнатининг масрур баёни,
Сабру роҳат умрининг шони.

Тунни аллалайди қишлоқ аёли,
Сокин ҳаёт кечгайдир барҳақ.
Тилда шукрона-ю қалби зиёли,
Бахту иқбол кутади илҳақ.

Тонгга юзланади қишлоқ аёли,
Қалби тоза ложувард осмон.
Умри йўлдошига ибо, ҳаёли,
Қўша қариб бўлишсин омон.

Муслима Ҳамроз
5.10.2022 йил

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x