Шеър

Жон ришта

Ўксиган кўнглимни дилоро юпатиб келяпман,
Тиғланма қайғуриб, бўлди бас, чекмагил қайғу-ғам.
Озурда дилимни ҳайрат-ла овута оляпман,
Бағримда ёнгайсан тутунсиз, барибир кўзда нам.
Ўртаниб титрайди оҳангга туташган жонришта,
Кўнглим кўн, дунёнинг дардидан омонда кеча қол.
Азалдан Аллоҳга бандамиз, эмасмиз фаришта,
Аслида ирфонин туйгин-у, иймонни қалбга сол.
Оламнинг ошуби ҳангома, унда бор ҳавола,
Хушёрлик бобида хушланиб истарам соҳибдил.
Сукунли ҳурликда поклансин, дардимни давола,
Лола руҳ кўнглимни устувор айласин маҳбубдил.

Изоҳ: дилоро-дилни хушнуд этиб; оҳанг-ният; жонришта-кўнгил; ирфон-англаш; ошуби-ғавғоси; ҳангома-воқеа; ҳавола-ёлғон ваъда; соҳибдил-покдил; сукунли-осойишта; лола руҳ-қизил юзли; устувор-яқин.

Муслима Ҳамроз
23.10.2022 йил

5 2 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x