
Озурда ҳисларни…
Туйғулар сўз сирин бағрига санчиб,
Елдирим келганда тўлгайдир бағрим.
Озурда ҳисларни қаҳвадек янчиб,
Кечинма ичади дилтортар баҳрим.
Хушсуръат илҳомга боқаман чўчиб,
Сўзларни саралаб сунгайдир сеҳрин.
Ҳурлиқо сўззорга кетсаму кўчиб,
Вафолиғ тиласам, бахш этар меҳрин.
Тўймайман сўзларнинг майлини ичиб,
Мисрадан мисрага босгайми муҳрин.
Ҳамрозсўз ишқидан кетолмам кечиб,
Яшириб бўлгайми ошкора зуҳрин.
Изоҳ: Зуҳр бўлган-аён этилган.
Муслима Ҳамроз
11.09.2024 йил.


Подписаться
0 комментариев
Старые