Олқиш
Бўй-бастингизга маҳлиё бўлганим ёлғон,
Қалб косасида лиммо-лим тўлганим ёлғон,
Савлатингиз соясида сўлганим ёлғон.
Ноз этмасдан қад ростланг бўйингизни бир кўрай,
Гар, сарвга монанд бўлса қоматингиз, узр сўрай.
***
Барчани ўзига тортар ҳур жамолингиз,
Хушнуцд этгай кўнгилларни ҳар аъмолингиз,
Мамнун этди дўсту ёрни баркамолингиз.
Одоб ила хуш суҳбат қуришингиз ёқади,
Даврага кўрк бағишлаб туришингиз ёқади.
***
Таърифлар этсам феълингизни, кенг экан жуда,
Жўшгай ақлу камолотнинг айни мавжида,
Гўзалликнинг таровати айни авжида.
Меҳрибон самимийсиз, энди кўнгиллар ҳам тўқ,
Ҳам лутфу карамингиз орасида нуқсони йўқ,
***
Кўз-кўз бўлди, сиз сўзамол экансиз роса,
Хижолатдан ҳатто маъюс тортди муроса,
Энса қотиб, охир тўлиб-тошди сабр коса.
Навбат бермасангиз гар, даврангизда нетамиз,
Дилдош истаб келгандик, умид узиб кетамиз.
Муслима Ёдгорова