Довот қўлларимдан томар сиёҳлар
Кўзим “тушди” ногоҳ қоғоз бетига,
Жовдираб турибди, дафтар қовжироқ.
Қорачиққа чўкиб боқсам оламга,
Ловуллаб ёнади бедор довчироқ.
Имзо деб, “қўл” қўйсам қоғоз бетига,
Довот қўлларимдан томар сиёҳлар.
Қўл бериб қул бўлмоқ шарти хатнома,
Вароқни безайди қуюқ бўёқлар.
Шилдироқ экранда юрак суратим,
Тасаввур чорлайди, учиб кетяпман.
Ғижимланган қоғоз кафтида умрим,
Ташлаб юборолмай, сарсон ўтяпман.
Изоҳ: “довот” сиёҳдон
Муслима ҲАМРОЗ
15.10.2025 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


