Кўклам тоти
Кўклам тоти сувга ёйилиб,
Лабирўдни пидана ёрди,
Гиёҳларнинг томирларига Ёмғир шавқи шивири борди.
Ялпиз терган қиз – жувонларнинг
Бармоғида ҳино қизарди.
Наврўзини соғинган қишлоқ,
Осмонида булут бўзарди.
Бинафшалар нофармон кўйлак,
Кийган кўйи адирга чопди.
Баҳорини излаган ошиқ,
Лолазордан юрагин топди.
Муслима ҲАМРОЗ
17.02.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


