
Оҳанг шаршараси
Созинг оҳангида найга эврилиб,
Кўнглим нотасида тўлиб тошаман.
Наво таратганда тонглар нурафшон,
Сафти сабо сари елиб шошаман.
Оҳанг шаршараси завқи шоширган,
Дутор торларида сўзсиз иншоман.
Бағрим тўлдирганда
мумтоз мақомат,
Қалбим тошқинида қалққан нишонман.
Куйсоз тўлқинларда нолон тўлишиб,
Куйга ошуфтадил,
ишққа ташнаман.
Борлиқ олам тўлсин ялла сеҳрига,
Ғамза ғазалларга сендек ошноман.
Муслима Ҳамроз
05.09.2024 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые