
Тасвир чизгай…
Зим-зиё тун чўкканда маҳзун,
Учиб кетмиш руҳоний қушинг.
Бедор уйқу хаёли узун,
Қайтармикан, омонми ҳушинг.
Онг остида тўлғонар ҳузун,
Нурваш тасвир чизгайми тушинг.
Ишқ ишвасин ичгайми жунун,
Дур тотингач кўздаги ёшинг.
Жонинг Ҳаққа муштоғу мажнун,
Васли йўли кўз аро қошинг.
Қалбинг тўлгай ҳушъуга мамнун,
Руҳинг қўниб уйғонса лошинг.
Муслима Ҳамроз
11.09.2024 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые