Ойдин
Бу тун оппоқ ойдин, ойдайин туйғу,
Ёришиб кетади йўллар сояси.
Уйқуни қувади зилдайин қайғу,
Қувғинди дамларнинг йўқ ниҳояси.
Чириллар чигиртка чимдаги посбон,
Тиниққан товушлар тун ҳикояси.
Чарағон кўзлар-ла тикилган осмон,
Субҳидам куйининг соҳир дояси.
Шуълангда ёнолсам қувваи замон,
Мумдайин эрисин кўнгил қояси.
Ойдинда сузолсам, макон бир уммон,
Нур тўлқин ошуби, йўқдир қиёси.
Муслима ҲАМРОЗ
05.12.2025 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


