
Кўнгил қуши
Воҳ, бир қуш сайради эҳ, қандай ғаройиб,
Деразанинг ортидан излайман ёниб.
Япроқлар соясига бўлдими ғойиб,
Дов-дарахт титрар сирли овоздан тониб.
Майли чах-чах урибон яйрайвергин ҳур,
Чор-атрофни тўлдириб хушхон товушга.
Бул кўнглимнинг боғига ошёнингни қур,
Сохир нағманг ўхшатиб булбули хушга.
Кўнгилга оқса агар масрур парвозинг,
Парвона бўлиб хушнуд янграгай дилроз.
Оламни гар маҳлиё айласа созинг,
Гулгун дил зеболаниб, яшнагай ҳамроз.
Муслима Ҳамроз 24.09.2021 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые