
Хунрангин баргларга
Тирамоҳ зангларин тўка бошлайди,
Тийрамоҳ кўнглимга чўка бошлайди.
Тингламоқ дардида сабо тортқилар,
Тиғламоқ истайди, хазон тортиқлар.
Дод солиб бандини узгайми япроқ,
Дор қолиб қонсирар бир ҳовуч тупроқ.
Бешафқат дунёда топмай жасорат,
Бешафиқ кўнгилни қилмасин ғорат.
Хунрангин баргларга чизар фаромуш,
Тунрангин кўнгилга тўкса, қаромуш. Рангоранж тасаввур кузга бўйлагай,
Рангоранг чиройи қалбда гуллагай.
Муслима Ҳамроз
26.10.2024 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые