
Тўлқин. Талқин (эгиз шеър)
Олам асли ҳуртимсол тўлқин,
Осмон зумрад нурзилол тўлқин,
Ой кўкдаги ёйҳилол тўлқин,
Одам насли долмисол тўлқин,
Озорланиб сузади бари.
Дунё ўзи нақадар тўлқин,
Дарё балки, дарбадар тўлқин,
Денгиз тўлиб, шошгайми тўлқин,
Дардларим чин, тошгайми тўлқин,
Долғаланиб оққани сари.
Тонг юзида жилвонли тўлқин,
Тоғ титраса
гирёнли тўлқин,
Туғда бордир ол қонли тўлқин,
Туйғуга ёр бир шонли тўлқин,
Тебранади, титрайди нечун?!
Коинот Бир покнурваш тўлқин,
Каҳкашони серсирваш тўлқин,
Кун-тун ўтар изҳори тўлқин,
Кўнгил кулгай, ишқзори тўлқин,
Камалакдай товлангай очун.
Талқин
Оламлар тўлқиндир,
Осмоний тўлқин.
Ой-ҳилол тўлқиндир,
Одамзот тўлқин.
Огоҳий талқин!
Дунё-дун тўлқиндир,
Денгизлар тўлқин.
Дарёдил тўлқиндир,
Дардларим тўлқин.
Даъвосиз талқин!
Тонг-у шом тўлқиндир,
Тоғ-у тош тўлқин.
Тафаккур тўлқиндир,
Туйғулар тўлқин.
Тажалли талқин!
Коинот тўлқиндир,
Каҳкашон тўлқин.
Кун-у тун тўлқиндир,
Кўнгилда тўлқин.
Камтарин талқин!
Муслима Ҳамроз
26.10.2024 йил

