
Ойдин
Кўнглим биллурида шудринг жилваси,
Қўмсар туйғуларим ойдин шуъласин.
Синиқ қиррасида синса хаёллар,
Ичгач шу дурларни,
кўнгил гулласин.
Синча хаёлларим тиниқ томчиси,
Эзар томавериб мезон палласин.
Кўнгил зориқади сўзнинг мулкига,
Тилаб дуоларнинг асил тилласин.
Дарду изтироблар қийнар чоғида,
Инжа сийловини дилга йўлласин.
Мовий осмонида бўрон тўзғиса,
Тинган титроғида сукут қўлласин.
Муслима Ҳамроз
18.08.2024 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые