
Оҳким, садо ичар найданам
Куз сафари ҳориб бормоқда,
Келган эдим мезон аролаб.
Довон чорлар олис
ҳув ёқда,
Йўлга тушдим кўнгил яролаб.
Кўз қувнатар кузак ҳар ёқда,
Томошага келгил атайлаб.
Ифорга тўй кузчил овлоқда,
Соғинч атрин сочса
авайлаб.
Тўкилмоқдан дарак бермоқда,
Битиб қўйдим шеърни қоралаб.
Куз пойига тилла бўёқда,
Сочқи сочдим сўзим саралаб.
Маҳзун кўнгил нечун қийноқда,
Эзғин туман келди
қайданам.
Кузга мойил ҳислар
қувроқ-да,
Оҳким, садо ичар найданам.
Йироқлашма, дилшаминг ёқда,
Хазон сасин тингла берилиб.
Мангу дилдош ҳамроз қаёқда,
Даврон ўтгай, жонга эврилиб.
Муслима Ҳамроз
03.11.2024 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые