ОЧИҚ САҲИФА

Дунёнинг тўрт томони Бухоро

Не бахт келди, сени топдим азизим,
Жоним дедим, жонимга кирдинг оро.
Фармон бердим, бор оламлар эшитсин:
Дунёнинг тўрт томони ҳам Бухоро.

Минорлардек қадди баланд азизим,
Минорлардан ҳадди баланд азизим,
Осмон қадар қадри баланд азизим,
Бил, руҳимнинг осмони ҳам Бухоро.

Борсам фақат…Зиёратга борарман,
Таваллога, ибодатга борарман,
Бир ҳузурга, ҳаловатга борарман,
Дардларимнинг дармони ҳам Бухоро.

Сабоқ берди ишқ дарсидан Етти пир,
Ишқдан келар балони еб кетди пир,
Нафсдан қочиб… Худойимга етди пир,
Ки, руҳларнинг равони ҳам Бухоро.

Самарқанддан боқсам бир ранг кўринар,
Бир инжа ишқ ва гўзал жанг кўринар,
Қайга боқсам, сенинг чеҳранг кўринар,
Кўзларимнинг ҳайрони ҳам Бухоро.

Тўрт томонинг қибла, дединг кетдим мен,
18 минг олам кезиб ўтдим мен,
Бухородан Бухорога етдим мен,
Оламларнинг айвони ҳам Бухоро!

Дунёнинг тўрт томони ҳам Бухоро!

Гулжамол Асқарова
26.03.21 йил

1 1 голос
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x