
Сўз
Ҳар не дам-ки само кўпчиб,
ўртар бетиним,
Сўз найзаси қалбни тиғлар,
тилар айёвсиз.
Тиртиқ аро бедор дилга
боқсам ботиниб,
Шеъриятнинг оҳусини қамчилайди сўз.
Ол туйғуга айланади.
Ютинганми қон!
Ҳар бир сўз-ки ҳусни латиф, қолгайсиз таниб,
Мулки обод ошёнида ажаб хушёрсиз.
Кашфи ишқнинг мўъжизаси,
бўларми тониб,
Муҳаббатнинг дудоғидан
томчилайди сўз.
Ёрқин тусга бўянади.
Шарафланган шон!
Муслима Ҳамроз
26.03.2025 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые